Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бозорда бақир-чақир қилган аёл 5 суткага қамалди

Бозорда бақир-чақир қилган аёл 5 суткага қамалди

Фото: Фарғона вилояти ИИБ

Фарғона шаҳрида яшовчи Х.М. 29 март куни Фарғона шаҳар деҳқон бозорида карантин қоидаларига риоя қилмасдан, жамоат жойларида ниқоб тақиб юрмагани етмагандек, бозорда бақир-чақир қилган.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизматига кўра, у картошка сотилаётган жойда фуқароларга тушунтириш бераётган ички ишлар органлари ходимларининг хизмат бурчларини бажаришга қаршилик қилиб, уларнинг талабларини бажармасликка даъват қилиб, оммавий тартибсизлик  келтириб чиқаришга ҳаракат қилган.

Қайд этилишича, ҳуқуқбузарга нисбатан тўпланган ҳужжатлар 30.03.2020 йилда Фарғона шаҳар маъмурий суди томонидан кўриб чиқилиб, Х.М. маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодекснинг 54 ва 195-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, беш сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг