Бош прокуратура «Дендропарк» бўйича расмий баёнот берди
«Дархон» илмий-тажриба станцияси «Дендропарк» ҳудудини талон-тлрож қилиш юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Қайл этилишича, Бош прокуратура томонидан Экология, атроф - муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва бошқа мутасадди давлат идоралари билан ҳамкорликда Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ҳудудида ўсимликлар дунёси муҳофазаси ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш аҳволи ўрганилди.
Ўрганишда Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган «Дархон» илмий-тажриба станцияси («Дендропарк») ер майдонлари мутахассислар иштирокида кўздан кечирилиб, дарахтларни нобуд қилиш, ер ажратиш ва ундан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар аниқланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 198 (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) ва 205 (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter