Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Боғча мудираси салкам 1 миллиард сўмни ўзлаштирди – прокуратура

Боғча мудираси салкам 1 миллиард сўмни ўзлаштирди – прокуратура

Фото: Xabar.uz

2021 йил ўтган даврида вилоят мактабгача таълим ташкилотларида қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Тошкент вилоят прокуратурасининг расмий баёноти эълон қилинди.

Таълим муассасалари раҳбарларининг бюджет маблағларини талон-торож қилиши ҳолатлари юзасидан 11 та жиноят иши қўзғатилди.

Мисол учун, Зангиота туманида жойлашган 16-сонли МТТ мудираси амалда ишламаган 37 нафар ходим номига очилган пластик карталарни ноқонуний равишда ўзида қолдиришни талаб қилиб, табелларга сохта маълумотлар киритиш орқали 983,5 млн. сўм бюджет маблағларини ўзлаштириб юборган.

Оққўрғон туманидаги 2,6,10,12-сонли МТТлар мансабдор шахслари томонидан ўзларига ишониб топширилган озиқ-овқат маҳсулотлари талон-тарож қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг