Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир хонадондан 4 140 литр бензин чиқди

Бир хонадондан 4 140 литр бензин чиқди

Нукус шаҳридаги хонадондан 4 140 литр «Аi-80» маркали бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими, ИИВ ва ФВБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Т. Нукус шаҳри Мойчилар кўчасидаги ўз хонадонида «яма» ташкил этиб, ноқонуний даромад орттириш мақсадида «Аi-80» маркали бензин ёқилғиси савдоси билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, жами 4 140 литр бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ бензинфурушларга қарши рейд бошлангани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг