Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бекобод тумани собиқ ҳокимига «иш» қўзғатилгани айтилмоқда

Бекобод тумани собиқ ҳокимига «иш» қўзғатилгани айтилмоқда

Бир муддат Бекобод тумани ҳокими вазифасида фаолият кўрсатган О.Исроиловга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда. Бу ҳақда «Jahon.uz» сайти хабар тарқатмоқда.

Унга кўра, собиқ мансабдор жиноят кодексининг қатор моддалари билан айбланмоқда. Улар  орасида  мансаб ва мансабдорликка оид жиноятлар алоҳида ўрин тутади.

Мазкур жиноят иши бўйича яна беш нафар фуқарога ҳам айб эълон қилингани айтилади.

Суд қачон бошланиши ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

Алоҳида қайд этиш керак, кейинги икки-икки ярим йил ичида Бекободда тўрт марта ҳоким ўзгарди.

Айни пайтда туманни Н. Абдуллаев бошқармоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг