Банкнинг собиқ бўлим бошлиғи қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан АТ «Халқ банки» туман филиалининг мурожаатига асосан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда филиалнинг чакана хизматлари собиқ бўлим бошлиғи Ж.Т. 9 нафар фуқаронинг омонатга қўйиш учун топширган жами 566 млн сўм нақд пулларини омонат ҳисоб рақамларига қўймасдан, ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter