Аёли ва уч қизини уйга киритмаган шахс 5 суткага қамалди
Азиз ва Фарида (исмлар ўзгартирилган) турмуши давомида 3 нафар қизли бўлишди.
Эр ҳар сафар қиз фарзандли бўлганида бу Аллоҳнинг инояти эканлигини англамай, аёлини айблашдан тўхтамасди.
Оилада қайнона-қайнота ва турмуш ўртоғининг озорларига чидаб келган Фаридани охири уйга сиғдирмай қўйишди. Ҳатто уч қизи билан ҳайдаб юборишди.
Ёш аёл жуда қийналди, бир йил турли жойларда ҳаёт кечирди, борадиган жойи йўқлиги сабаб, суд орқали турмуш ўртоғининг уйига киришга уринди. Аммо буни қарангки, бир йил болаларидан узоқда бўлиб ҳам, отанинг кўнгли юмшамабди, уларни уйга киритишни истамади.
Мажбурий ижро бюросининг Шаҳрисабз туман бўлими давлат ижрочилари Азизни бир неча маротаба огоҳлантиришди. Мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланган кун уйга қулф осиб, уйдан чиқиб кетди, турли ўйинлар қилишга уринди. Аммо қонунчилигимизда ҳам бундай шахсларга қарши жазо чоралари белгиланган.
У Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 198/2 моддасининг 5-қисмига асосан ижро ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилганлиги сабабли унга нисбатан маъмурий қамоқ жазо чораси қўлланилди.
Сарвар Хуррамов,
МИБ Шаҳрисабз туман бўлими давлат ижрочиси
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter