Андижонда ҳарбий қисмни кузатган шубҳали шахс қўлга олинди

ДХХ Чегара қўшинларининг Андижон вилояти Хонобод шаҳридаги ҳарбий қисмларидан бирида хизмат фаолиятини олиб бораётган ҳарбий хизматчилар ҳарбий қисмни кузатаётган шубҳали шахсни пайқаб қолишди.
Шундан сўнг, бу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида ҳарбий хизматчилар томонидан ушбу шахс қўлга олиниб, ДХХ ва Ички ишлар идораси ходимлари билан ҳамкорликда холислар иштирокида шахсий тинтув ўтказилди. Текширув жараёнида у 1993 йилда Қирғизистон Республикасининг Жалолобод шаҳрида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси А.Э. исмли шахс экани маълум бўлди.
Унинг ён чўнтагидан 4,4 грамм миқдорда марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter