Амалиётчи талабалар ишга эмас, қамоққа равона бўлишди (видео)
Термиз шаҳрида яшовчи шахс ИИБга қўнғироқ қилиб, банк пластик картасидан 75 миллион сўм йўқолганини маълум қилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлими томонидан олиб борилган суриштирув давомида фуқаронинг банк картасидаги 75 миллион сўмдан ортиқ маблағларни ўғирлаган амалиётчи талабалар аниқланди.
Қўлга олинган икки нафар йигитларнинг ҳар бирига нисбатан суд томонидан озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади. Банкда амалиёт ўтаган талабалар афсуски ўзлари истаган ишга эмас, қилмишлари учун қамоққа равона бўлишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter