Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўз боласи таъминотидан бўйин товлаган оталарга «15 сутка» сабоқ бўлармикан?

Ўз боласи таъминотидан бўйин товлаган оталарга «15 сутка» сабоқ бўлармикан?

Иллюстратив сурат

Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди Салим Амировга (барча исм-фамилиялар ўзгартирилган) икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлаш мажбуриятини юклаганига олти йилдан ошганди. Аммо у мажбуриятини адо этгани йўқ. Натижада 6 209 616 сўм қарздорлик келиб чиқди.

Хўш, нима қилиш керак? Бунинг ҳуқуқи чораси бор. Қизилтепа туман маъмурий судининг қарорига асосан С.Амировга 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

Фуқаро Хуршид Шойқулов бошига ҳам худди шундай қисмат тушди. У вояга етмаган 1 нафар фарзанди моддий таъминотидан бўйин товлагани учун қарзи  олти миллон етти юз минг сўмдан ошиб кетибди. Бу миқдор йиллар давомида йиғилиб қолганини илғаган бўлсангиз керак. Бу ёғи нима бўлади? Қонун айтгани-да: унгаям 15 сутка!

Суд қарорини бажармаслик шу ва шу каби оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида улар вақтида огоҳлантирилган эди. Шунга қарамай...

Ўз боласи таъминотидан бўйин товлаган бундай оталарга «15 сутка» сабоқ бўлармикан? Инсоф берсин...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг