Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Адвокатлар ҳадиги ўринлими?

Адвокатлар ҳадиги ўринлими?

Фото: «Advokat» журнали

Адлия мутахассиси адвокатларни тинчлантирди

Адвокатларнинг ихтосослашувига тайёрмизми? Ихтисослашув бугун соҳага ростдан ижобий таъсир қиладими? Айниқса, бор йўғи бир-икки нафаргина адвокат фаолият юритаётган чекка ҳудудларда бу муаммо қандай ҳал қилинади? Яна фуқаро адвокат излаб сарсон бўлмайдими? Фуқаролик ишига ихтисослашган адвокат иштирок этаётган фуқаролик иши давомида жиноий иш, ёки акчинча, жиноий ишдан фуқаролик иши келиб чиқадиган бўлса, ҳимояланувчи яна қўшимча харажат қилиб, бошқа адвокат излашга, янги адвокатнинг ишни ўрганиб чиқишини кутишга мажбур бўлиб қолмайдими?.. Бугун адвокатлар ўртасида айланиб юрган ана шу каби саволларга жавобан адлия мутахассиси, ниҳоят, бир қадар тинчлантирадиган тушунтириш берди.

«Ҳақиқатда кўпчиликни ўйлантираётган муаммо шу, — дейди Андижон вилояти Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Ҳаётбек Акбаров адвокатларнинг хавотирларини рад этмаган ҳолда. — Чунки бизнинг Андижон вилоятида бир соҳада фаолият кўрсатиш адвокатлик фаолиятининг ривожланишини кўрсатмаяпти-да. Мисол, бир ойлик фаолиятингизни таҳлил қилсангиз, масалан бешта фуқаролик иши билан шуғулланишингиз мумкин, ёки иккита жиноят иши бўлиши мумкин. Сиз ё уни, ё буни танлаш учун бир фаолиятни белгилаб оладиган бўлсангиз, эртага моддий жиҳатдан адвокат фаолиятига салбий таъсир қилиши мумкин».

Шу маънода адлия мутахассиси бу масала кўриб чиқилишини, чунки ҳали Президент Фармони билан белгиланган бу йўналиш бўйича бирон меъёрий ҳужжатга ўзгартириш ё қўшимча киритилмагани ёки янги меъёрий ҳужжат қабул қилинмаганлигини таъкидлаб, ҳали «бу Фармонга асосан лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низом қабул қилинади» деди. Мутахассиснинг тушунтиришича, «Айнан битта фуқаролик (иши) билан шуғулланиб адвокат фаолият кўрсатиши қандайдир бир ижобий ҳолат келтириб чиқармайди. Шунинг учун фақат фуқаролик билан биргаликда шу турдош бўлган ёки бошқа бир фаолиятни ҳам қўшимча фаолият кўрсатиш мумкинлиги, бошқа ҳолатни шу низомга киритиш керак дейман. Айнан битта фуқаролик ва маъмурий (иш) билан шуғулланиш билан чеклаб қолиш керакмас деган фикрдаман. Шунга таклиф бериш керак». «Сиз билан биз бунга таклиф бериб, ҳақиқатда мана бу Фармон, мана бу бандда шу нарса келтирилган, буни юритиш учун мана-мана бу асосга асосан қўшимча равишда, турдош дейдиган бўлсак турдош, ё бўлмаса бошқа турдагини қўшимча равишда лицензия асосида мана бу фаолиятга рухсат берилишини таъминлаш керак деган нарсани қўйишимиз керак».

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги «Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижроси юзасидан Ўзбекистон Адвокатлар палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси ва Андижон вилоят Адлия бошқармаси ҳамкорлигида жорий йилнинг 2 июнь куни ўтказилган вилоят адвокатларининг умумий йиғилишидаги бу тушунтириш адвокатларни тўғри йўналишга буриб, масала юзасидан савол кўтариш билан эмас, балки унинг ечими бўйича аниқ таклифлар киритиш билан шуғулланишга ундади. Шунга кўра таклифларни умумлаштириш ва тегишлича расмийлаштириш учун йиғилишнинг ўзида ишчи гуруҳи тузиб олинди.

(«Advokat» журнали материалларидан).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг