Адлия вазирлиги ўқув курсини тамомлаган журналистларга сертификатлар топширилди
Аввалроқ Адлия вазирлиги журналистлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ҳуқуқий мавзуларда ўқув курсларини ташкил этгани ҳақда хабар қилган эдик.
Вазирлик томонидан «Журналистика: ҳуқуқий амалиёт ва кўникмалар» деб номланган ушбу ўқув семинарининг дастлабки босқичида малакасини оширган босма ОАВ вакилларига сертификатлар топширилди.
Маълум қилинишича, икки кун давом этган машғулотларда 30 дан зиёд журналистлар ўқитилган.
Навбатдаги ўқув машғулотлари жорий йилнинг 18-19 февраль кунлари телевидение йўналишида фаолият юритувчи журнлистлар учун ўтказилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter