Ўзбекистонда 647 нафар мансабдор жиноий жавобгарликка тортилди
2020 йилнинг 9 ойи давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жами 838та коррупция ҳолатлари юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, шундан судларга юборилган 454та жиноят ишлари бўйича 647 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган.
2020 йилнинг 9 ойи давомида аниқланган коррупцион ҳуқуқбузарликлар содир этган мансабдор шахсларнинг энг катта қисми, яъни 261 нафар шахсни (40,3 фоиз) Жиноят кодексининг 167-моддасида кўрсатилган жиноятларни содир этган мансабдор шахслар ташкил қилган.
Шунингдек, ЖКнинг 168-моддаси билан 116 нафар шахс, 184-моддаси билан 68 нафар шахс, 210-моддаси билан 56 нафар шахс, 205-моддаси билан 24 нафар шахс, 206-моддаси билан 9 нафар шахс, 207-моддаси билан 15 нафар шахс, 209-моддаси билан 7 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.
Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 4 нафари республика миқёсидаги, 15 нафари вилоят миқёсидаги 626 нафар шаҳар-туман миқёсидаги мансабдор шахсларни ташкил қилади.
Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар фаолият юритган соҳалар кесими бўйича таҳлил натижаларига кўра, 7 нафар ҳоким ўринбосари, 1 нафар прокуратура, 1 нафар Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, 13 нафар Мажбурий ижро бюроси, 1 нафар адлия, 59 нафар ИИВ ходими, 6 нафар ДСҚ ходими, 1 нафар божхона, 2 нафар Миллий гвардия, 3 нафар Мудофаа вазирлиги, 57 нафар Соғлиқни сақлаш вазирлиги, 8 нафар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, 15 нафар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, 89 нафар Халқ таълими вазирлиги, 36 нафар Мактабгача таълим вазирлиги, 34 нафар банк раҳбарлари, 184 нафар уставида давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари жиноий жавобгарликка тортилган.
2020 йилнинг 9 ойи давомида коррупцион жиноятлар оқибатида 200 млрд. сўмдан ортиқ моддий зарар етказилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter