15 дақиқада фош этилган ўғрилик
2021 йил 23 май куни тахминан соат 2:55 ларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳри 5-даҳада тунги хизматни ўтаётган Тошкент вилояти ИИББ ППХ ходими, сафдор Ш.Йўлдошев ва сафдор У.Шодиматовлар эътиборини катта сумка кўтариб келаётган икки шахс тортади ва ходимлар улар томон ҳаракатланганда, улар қочишга уринади. ППХ ходимлари дарҳол шубҳали шахслар ҳаракатини чеклаб, уларни қўлга олади ва шаҳар ИИБга олиб боради.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида қўлга олинган шахслар 2000 йилда туғилган С.Ғ. ва 2002 йилда туғилган О.И. эканлиги ҳамда улар фуқаро Исаевага тегишли озиқ-овқат дўконидан бир неча турдаги маҳсулотларни дўкон эшигини бузиш йўли билан ўғирлаб кетаётганлиги аниқланади.
Маълум бўлишича, ўғирлик шахслар ушланишидан 15 дақиқа олин содир бўлган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган, дея хабар берди Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter