Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1 йилдан буён қидирувда бўлган фирибгар «ўз оёғи билан келди»

1 йилдан буён қидирувда бўлган фирибгар «ўз оёғи билан келди»

Фото: «Askinskajanov.rbsmi.ru»

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига киритилаётган янгиликлар, инновацион технологиялар нафақат ҳаракатланиш хавфсизлиги йўналишидаги ишлар самарадорлигини оширмоқда, балки кўплаб жиноятларнинг фош этилишида ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмоқда.

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни, Тошкент вилояти, Бўка тумани ИИБ ЙҲХБ Маъмурий ҳуқуқбузарлик материалларини кўриб чиқиш бўйича инспектори, сержант Отамурод Абдуллаев қабулига ўз номида бўлган, лекин бошқа Д.Е. исмли фуқаро бошқарувида бўлган транспорт воситасини жарима майдонидан чиқариш мақсадида келган шаxсни марказлашган компьютер базасига киритади.

Транспорт воситасини эгасини маълумотларини компьютердаги махсус дастур орқали текширилганида, фуқаро М.Ш қидирувда эканлиги маълум бўлади. Унга нисбатан Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисмига асосан жиноят иши очилиб 2019 йил 8 июнь куни қидирув эълон қилинган эди, деб ёзади Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг