Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зангиотада нохуш ҳодиса юз берди: ФВБ баёноти

Зангиотада нохуш ҳодиса юз берди: ФВБ баёноти

Бугун Тошкент вилояти, Зангиота туманида чиқинди сувлар оқиб кетиши учун мўлжалланган қудуқдаги носозликни бартараф этиш учун тушган фуқаро чиқа олмаган.

Бу ҳақида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.

Зудлик билан айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб борган вақтда қудуқ ичига тушган 46 ёшли фуқаронинг соғлиғи ёмонлашиб, ҳушини йўқотганлиги маълум бўлган.

Тезкорлик билан қутқарувчилар махсус қутқарув анжомлари ёрдамида уни қудуқдан олиб чиқиб, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатган ва ҳаётини сақлаб қолганлар.

Шундан сўнг малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун тез тиббий ёрдам орқали даволаш муассасасига юборилган. Айни вақтда фуқаро шифокорлар назоратида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг