Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юнусободда халқ пулини талон-торож қилган ширкат аниқланди

Юнусободда халқ пулини талон-торож қилган ширкат аниқланди

Фото: Xabar.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда «З.К.» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати моддий жавобгар ҳудуддаги хонадон эгаларидан коммунал тўловлар учун ундирилган жами 237,2 млн сўмни банк кассасига кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг