Ўтган икки ойда қайси ҳудудларда энг кўп ЙТҲ содир бўлгани айтилди

ЙҲХББ томонидан ўтган икки ойи давомида содир этилган ЙТҲлар ҳақида маълумот берилди. Унга кўра, ўтган икки ой давомида 802 та йўл-транспорт ҳодисалари содир этилиб, улардан 255 таси ўлим билан якунланган.
Ушбу ҳолатлар натижасида 528 киши вафот этган, 724 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Мазкур ЙТҲларнинг тенг ярми пиёдалар ва болалар иштирокида содир этилган. ЙТҲлар бўйича Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти етакчилик қилмоқда.
Шу билан бир қаторда, об-ҳаво шароити ёмонлиги туфайли 42, пиёдалар учун йўлни кесиб ўтишда етарли шароит йўқлиги туфайли 30, велосепидчилар йўлаги йўқлиги туфайли 18 та йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter