Йўл бермасликнинг аянчли оқибати
2020 йил 28 август куни соат 15:15 ларда Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳудудидан ўтган 4К-339 «Қарши айланма йўлининг» 6-километрида «Обдида-Хўжақўрғон» кўчалари кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан келган «Дамас» асосий йўлдан ҳаракатланиб келган «Камаз»ни ўтказиб юбормаган. Натижада ўнг томон олди қисмига бориб урилиб, ЙТҲ содир этган.
Оқибатда «Дамас» автомобили ҳайдовчиси 20 ёшли Н.Ш. воқеа жойида ва унинг йўловчиси 18 ёшли А.Ж. шифохонада вафот этган. «Камаз-5320» юк автомобили ҳайдовчиси 29 ёшли Б.У. ва йўловчиси 18 ёшли А.О.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Косон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ҳодиса содир бўлган куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея маълум қилди Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter