Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёғингарчилик сабаб Наманганда тест синовлари кеч бошланди

Ёғингарчилик сабаб Наманганда тест синовлари кеч бошланди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 10 август куни 1-сменада Наманган вилоятидан ташқари барча ҳудудларда тест синови 07:00 да бошланган.

Наманган вилоятида тинимсиз ёмғир ёғганлиги сабабли абитуриентлар барча текширувлардан ўтказилган ҳолда усти ёпиқ, ёмғирдан ҳимоянланган жойларга жойлаштириб турилган.

Ёғингарчилик тиниши билан абитуриентлар ўз жойларига жойлаштирилиб, қуйидаги вақтларда тест синови бошланди:

Баркамол авлод спорт мажмуаси (1-сектор)да — 08:13 да;

Динамо стадиони (2-сектор)да — 08:20 да;

Навбаҳор-Умид стадиони (3-сектор)да — 08:00 да.

Барча ҳудудлардаги тест синовлари бошланган вақтдан бошлаб тўлиқ 3 соат давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг