ЙҲХБ ходими хизмат автомобилида ЙТҲга учради

Жорий йилнинг 19 март куни соат 16:00 ларда, Сурхондарё вилояти, Бандихон тумани ҳудудидан ўтган 4R-100 автомобиль йўлининг 97-километрида, Қизириқ тумани ИИБ ЙҲХБ ходими У.Кенжаев «Ласетти» русумли махсус хизмат автомобилида бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетиб пастликка тушиб кетган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Бандихон тумани прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter