Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янгийўлда синфхона шифтининг кўчиб тушиши сабаб икки ўқувчи жабрланди

Янгийўлда синфхона шифтининг кўчиб тушиши сабаб икки ўқувчи жабрланди

Янгийўлда жойлашган 6-мактабдаги синфхоналардан бирининг шифти кўчиб тушган. Бу ҳақда Халқ таълим вазирлиги маълум қилди. 

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида икки нафар ўқувчи жароҳатланиб, уларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилди.

Маълум бўлишича, мазкур мактабдаги мукаммал таъмирлаш ишлари 2019 йилда Тошкент вилояти буюртмасига асосан вилоятга ажратилган қўшимча 3,3 млрд.сўм маблағ эвазига «Аҳмадхожи ал-Аваз» МЧЖ томонидан амалга оширилган.

Айни дамда шаҳар ҳокимининг топшириғига кўра шаҳар прокуратураси, халқ таълими бўлими мудири, қурилиш ташкилоти билан биргаликда мактабни шифт қисмларининг чидамлилигини қайта текширувдан ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг