Янгийўлда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди
Бугун, 2022 йил 18 апрель куни соат 06:15ларда Тошкент вилояти, Янгийўл тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 829-километрида «Lada-Largus» русумли автомобили «Isuzu»нинг орқа томонига бориб урилган.
Бунга «Lada-Largus» ҳайдовчиси, 1980 йилда туғилган У.И.нинг ухлаб қолиши сабаб бўлгани айтилмоқда.
Ҳодиса натижасида «Lada-Largus» автомобили йўловчилари, 1983 йилда туғилган М.О. ва 2010 йилда туғилган О.Ж.лар олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, яна бир йўловчи шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter