Янгийўлда 11 ёшли бола фожиали тарзда ҳалок бўлди
Янгийўл туманида велосипед ҳайдаб бораётган 11 ёшли бола тўсатдан йўлнинг қатнов қисмига йиқилиб тушади ва юк автомобили ғилдираклари остида қолиб, ҳалок бўлади. Бугун ижтимоий тармоқларда видеоси тарқалган ушбу ҳолатга Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати аниқлик киритди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 21 октябрь куни соат тахминан 11:00 ларда Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида 2010 йилда туғилган бола велосипедда ҳаракатланиб кетаётган вақтида, эҳтиётсизлик оқибатида, шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган 1963 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги HOWO русумли юк автомобилининг орқа ғилдираклари остига йиқилиб тушган.
ЙТҲ натижасида болакай воқеа жойида вафот этди.
Ҳозирда ҳолат бўйича тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter