Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна Деҳқонобод. Бу сафар сел кўприкни ўпириб кетди

Яна Деҳқонобод. Бу сафар сел кўприкни ўпириб кетди

Фото: «Твиттер»

Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани, Ингичка маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўприкни сел ўпириб кетди. Бу ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар тарқатилди.

Кеча ёққан кучли ёмғир натижасида келган сел кўприкни олиб кетган. Жабрланганлар, талофатлар, етказилган моддий зарар ҳақида қўшимча маълумотлар ҳозирча берилмади. Аммо суратдан кўринадики, сел қишлоқ аҳолиси учун муҳим бўлган объектни бузиб кетган.



Эслатиб ўтамиз, бир неча кун муқаддам ёққан кучли ёмғир натижасида Деҳқонобод туманидан ўтган темир йўл бузилиб кетган эди. Шунингдек, кеча айнан шу туман ҳудудидан ўтган автомобил йўли кучли ёғингарчиликдан сўнг ўпирилиб кетгани хабар қилинганди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг