Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хорватияда нар лайлак оёғи синган модасини 16 йилдан бери ёлғиз ташлаб кетмаяпти

Хорватияда нар лайлак оёғи синган модасини 16 йилдан бери ёлғиз ташлаб кетмаяпти

Фото: «Hurriyet»

Хорватияда нар лайлак оёғи синган модасини 16 йилдан бери ёлғиз ташлаб кетмаяпти. Ҳар қиш бошқа лайлаклар каби Жанубий Африкага учиб кетиб, эрта баҳорда яна модасининг олдига қайтади. Бу ҳақда «Hurriyet» ёзмоқда.

16 йил аввал Молена лақабли лайлак бир овчининг ўқ узиши туфайли чўлоқ бўлиб қолган эди. Жароҳатланган лайлакни Стжепан Вокич исмли бир киши кўриб қолиб, парваришлай бошлайди.

Моленанинг олдига нари Клепатан эрта баҳорда 14 минг километр масофани босиб қайтиб келади.

Дунёда 8600 дан зиёд парранда тури бўлса, улардан 92 фоизи вафодор экан. Бу жониворлар сирасига лайлаклар, ғозлар, бойқушлар киради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг