Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда маст ҳайдовчи буйруққа бўйсунмай, ЙПХ ходимини уриб юборди

Хоразмда маст ҳайдовчи буйруққа бўйсунмай, ЙПХ ходимини уриб юборди

Фото: «Спутник»

1 февраль куни соат 22.30 ларда Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида ҳайдовчи Х.Х. (1982 йилда туғилган) маст ҳолда даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси содир этди.

У «ВАЗ-2107» русумли автомашинасини А.Темур кўчасидаги светофорнинг тақиқловчи қизил чироғига тўхтамасдан ҳаракатланиб келаётган вақтда шу кўчада хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори сафдор С.Сапаев (1987 йилда туғилган) унга тўхташ ишорасини берган. Лекин ҳайдовчи инспекторга бўйсунмай, сафдор С.Сапаевни уриб юборган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, сафдор С.Сапаев «бош мия ёпиқ жароҳати ва ўнг ўмров суягининг ёпиқ синиши» ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг