Хоразмда 2,5 тонна пахтани қўшиб ёзмоқчи бўлганлар ушланди
«Қўшкўпир пахта тозалаш» АЖ мансабдор шахслари бир фермер хўжалиги раҳбари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, жамиятга кирим бўлган 2490 кг. пахта хомашёсини қайта жамиятга топшириш учун олиб кирган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Бу ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан мансабдор шахслар, фермер хўжалиги раҳбари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter