Хитойда кучли зилзила содир бўлди

Бугун, 5 апрель куни маҳаллий вақт билан 23:08да Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Шинжон-Уйғур автоном туманида 4,9 магнитудали ер қимирлаши содир бўлди, дея маълум қилди Хитой сеймология маркази. Бу ҳақда «РИА Новости» агентлиги хабар бермоқда.
Ерости тебранишлари Баянгўл-Мўғул автоном округида содир бўлган. Зилзила чуқурлиги 12 километрни ташкил қилган. Вайроналар ва қурбонлар ҳақида маълумот ҳозирча келиб тушмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter