Водийда ер қимирлаши кузатилди
![Водийда ер қимирлаши кузатилди](https://static.xabaruz.com/crop/2/1/720_460_95_219487609.jpg)
Бугун, 19 октябрь куни Тошкент вақти билан 15:17 да (19.10.2020 йил, Гринвич бўйича 10:17 да) Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Зилзила координаталари: 39,69 градус шимолий кенглик; 71,99 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4. Чуқурлик 27 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 293 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида қуйидагича кузатилган:
- Наманган: 148 км, 2 балл.
- Андижон: 125 км, 2 балл.
- Фарғона: 79 км, 3 балл.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter