Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Вестминстер»га жойлаб қўяман»: ўн минг доллар сўраган «учар» қўлга тушди

«Вестминстер»га жойлаб қўяман»: ўн минг доллар сўраган «учар» қўлга тушди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қўқон шаҳар бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Фуқаро А. А. бошқа бир фуқаро С.нинг ишончига кириб, унинг қизини 10 200 АҚШ доллари эвазига Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетига ўқишга киритиб қўйишини ваъда қилиб, шундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Оқолтин тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Ў. бошқа бир фуқаро Ў.ни танишлари ёрдамида Тошкент молия институтига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг