Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўмонга «Мекуну» тўфони ёпирилди

Ўмонга «Мекуну» тўфони ёпирилди

Фото: «Weather.com»

Кўрфаз давлатларидан Ўмон жанубидаги Зуфар шаҳрига «Мекуну» тўфони ёпирилди. Бунинг оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Euronews» хабар тарқатди.

Ҳалок бўлганлардан бири 12 ёшли қиз бўлиб, у кучли шамол туфайли боши билан деворга қаттиқ урилган.

Полиция маълумотларига кўра, ҳалок бўлган иккинчи киши автомобилида кетаётган  пайтда тўфон кўтарилиши оқибатида йўл транспорти ҳодисасига учраган.

Соатига 170 километр тезликда эсаётган тўфон сабабли шу пайтгача 3 киши тан жароҳати олди. Минглаб кишилар хавфсиз жойга кўчирилди.

Тўфон Яманнинг Сокотра ороли билан бирга, Маҳра, Хазромавт, Шабва, Абён ва Адан шаҳарларида ҳам кузатиляпти.

Сокотра ороли «Фалокат ҳудуди» дея эълон қилинди.

Табиий офат сабабли Яман ғарбидаги Маҳра вилоятининг Ўмон билан чегарадош Сарфит пости ҳам ёпилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг