Украинада уч ўзбекистонлик ЙТҲга учради, бир киши вафот этган

Украинада уч нафар ўзбекистонлик автоҳалокатга учради, оқибатда улардан бири вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси хабар берди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикасининг уч фуқароси: Ҳакимов Отабек Равшанбек ўғли (2001 йилда туғилган), Хусаинов Беҳзод Жамолиддин ўғли (2001 йилда туғилган) ва Салоҳиддинов Шерзод Шавкат ўғли (2001 йилда туғилган), Польша чегарасига кираверишда автоҳалокатга учраган.
Фожиа натижасида Ҳакимов Отабек воқеа жойида вафот этган. Қолган икки ҳамюртимиз Львовдаги шаҳар касалхонасида.
Вафот этган фуқаронинг жасадини Ўзбекистонга қайтариш чора-тадбирлари кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter