Уч кун ичида мингга яқин киши ватанга қайтарилди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан 2020 йил 8-10-май кунлари Дубай, Минск, Сеул ва Деҳли шаҳарларидан 800 дан ортиқ ҳамюртларимиз чартер рейслар орқали ватанимизга олиб келинди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
11 май куни Франкфурт шаҳридан чартер рейс орқали 168 нафар юртдошимизнинг келиши кутилмоқда.
Республика махсус комиссияси томонидан ҳамюртларимизни бошқа давлатлардан ватанга қайтариш учун авиарейслар ташкил этиш бўйича иш олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқаролари қайтиб келгандан кейин Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter