Туркиялик 17 ёшли қиз Тошкентда ўз жонига қасд қилди

Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида 17 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди.
Бош прокуратура маълумотига кўра, ҳолат 30 ноябрь куни 18:30 да Янгиҳаёт туманида содир бўлган.
2006 йилда туғилган вояга етмаган қиз (Туркия фуқароси) номаълум сабабларга кўра, 6-қаватдан ўзини ташлаган. Олган тан жароҳатлари оқибатида у шифохонада вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter