Туркияда ўзбекистонлик қиз ўз жонига қасд қилди
Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси берган маълумотга кўра 2019 йилнинг 23 сентябрь куни Анқара шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Н.Қ. вафот этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабарида маълум қилинган.
Туркия ОАВларидаги маълумотга кўра, ўзбекистонлик қиз ўз жонига қасд қилган.
Элчихона Консуллик бўлими вазиятни назоратга олган. Консуллик-ҳуқуқий масалалар ҳал қилинганидан ва зарур ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг ҳамюртимизнинг жасади 25 сентябрь куни Анқара-Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича ватанга юборилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter