Тунги клубда юз берган жанжалда 27 ёшли йигит вафот этди
Наманган вилояти Уйчи туманидаги тунги клубда содир бўлган жанжал оқибатида 27 ёшли йигит вафот этди.
7 январь куни соат 05:00 ларда туманнинг «Мустақиллик» истироҳат боғи ичида жойлашган тунги клубда 2002 йилда туғилган С.М. 1996 йилда туғилган таниши М.А. билан ўзаро жанжаллашиб қолган ва қўли билан бир маротаба юзига урган. Йиқилганидан сўнг оёғи билан икки маротаба бош қисмига тепиб, оғир тан жароҳати етказган ва ҳодиса жойидан яширинган.
27 ёшли М.А. фуқаро С.А. томонидан туман марказий шифохонасига олиб келинган. Тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан, шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан шу куни Уйчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан С.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter