Трансформаторда содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот берилди
Бугун, 9 ноябрь куни соат 18:34 да Қашқадарё вилояти Косон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига «Пудина» маҳалласи Зиёратгоҳ кўчасида жойлашган трансформаторда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 18:49 да воқеа жойига етиб борган, трансформатор ҳудудий электр тармоқлари корхонаси мутахассислари томонидан электр тармоғидан узилгандан сўнг ёнғин соат 19:22 да тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter