Тўйдаги «ўқ узишлар» монтаж бўлиб чиқди – ИИББ
Интернет тармоғида тўйдаги меҳмонлардан бири осмонга қарата тўппончадан ўқ узаётгани акс этган видео тарқалди.
Мазкур видео Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганилди, видеодаги одамларнинг, хусусан, ўқ узган кишининг шахси аниқланди.
Ўқ узган киши – Тошкент вилоятилик 25 ёшли Салихов Улуғбек эканлиги маълум бўлди. Унинг сўзларига қараганда, у қариндоши бўлмиш куёвга тўй куни куёв-жўралик қилган.
19 сентябрь куни куёв ва унинг дўстлари Чилонзор туманига келиннинг уйига келишганида, Улуғбек кейинчалик «қизиқарли ролик» тайёрлаш учун бозордан сотиб олган ўйинчоқ тўппончани осмонга кўтарган. Шу лаҳзалар видеооператорлар томонидан тасвирга туширилган.
4 октябрь куни кечқурун Улуғбекнинг ўзи видеони монтаж қилиб, ўқ узиш товушларини қўшган ва видеони инстаграмдаги саҳифасига жойлаган. Кейинчалик мазкур видеони интернетда тарқатган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter