Қайсар туя Тошкент—Москва поездини кечиктирди (видео)
Тошкент—Москва йўловчи поезди темир йўлга чиқиб кетган туяни деб 44 дақиқа вақтдан ютқазди, бу ҳақда «Day.Az» хабар бермоқда.
«РИА Новости» хабарига кўра, Волгабўйи темир йўллари матбуот хизмати аниқлик киритишича, ҳодиса Россия-Қозоғистон чегарасига яқин ҳудудда, Астрахань вилоятида юз берган.
«Ҳайвон (туя) темир йўлга тушиб олиб, поезд кетаётган йўналишда югуриб кетаверган. Машинист сигнал чалиб, тезликни пасайтиришга мажбур бўлган», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Оқибатда поезда белгиланган вақтдан 44 дақиқа кечиккани айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter