Тошкентдаги мактабда ўқувчига илон жароҳат етказди
Тармоқда «Мактаб илонлар масканига айлангандими?» сарлавҳаси остидаги видеолавҳа тарқалди.
Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси изоҳ берди.
Жорий йилнинг 10 май куни соат 12:30 атрофида ушбу мактабнинг 6-синф ўқувчиси Ў.А.ни мактаб биносининг иккинчи қавати дераза ром қисмининг тирқишидан илон (дала сув илони) тишлаб олган. Ўқувчига шу вақтнинг ўзида биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, ота-онаси ва синф раҳбари ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги 16-сонли шифохонага олиб борилган. У ерда ўқувчи Ў.А. тўлиқ тиббий текширувдан ўтказилиб, жиддий жароҳат олмаганлиги аниқланиб, шу куннинг ўзида ўқувчи мактабдаги дарс жараёнларида қатнашган.
Маълумот ўрнида, 348-сонли мактаб биносида 2008 йилдан буён таъмирлаш ишлари олиб борилмаган бўлиб, 2023 йилнинг март-апрель ойларида «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси асосида мактабнинг том қисмида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Мактаб, давлат Дастурига кўра, 2024 йилда тўлиқ мукаммал таъмирланиши кўзда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter