Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда Tesla иштирокида ЙТҲ содир бўлди 

Тошкентда Tesla иштирокида ЙТҲ содир бўлди 

Чилонзор туманида Tesla ва Lacetti иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Жорий йилнинг 5 май куни соат 07:50 ларда Чилонзор тумани Фурқат кўчаси Magic city қаршисида 2 та автомашина иштирокида ЙТҲ кузатилди.

Ҳайдовчилар, 1989 йилда туғилган О.Т. бошқарувида бўлган Tesla русумли автомашина ва 1996 йилда туғилган Х.А. бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.

ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг