Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда рўй берган ЙТҲда икки киши қурбон бўлди

Тошкентда рўй берган ЙТҲда икки киши қурбон бўлди

2022 йил 7 август куни тахминан соат 20.30ларда Фарғона йўли кўчаси ва Бадахшон кўчаси чорраҳасида иккита транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

1964 йилда туғилган М.О. бошқарувидаги «Spark» русумли (давлат рақами 01 Q 285 QA) автомобиль ва 1997 йилда туғилган А.Қ. бошқарувидаги «Lacetti» русумли (давлат рақами 10 D 579 QA) автомобиль ўзаро тўқнашган. ЙТҲ сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Тўқнашув натижасида «Spark» русумли автомобиль йўловчилари вояга етмаган 2017 йилда туғилган М.М., 1968 йилда туғилган М.О., «Lacetti» русумли автомобиль ҳайдовчиси А.Қ.лар тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

«Spark» русумли автомобиль ҳайдовчиси М.О. ва йўловчиси 1959 йилда туғилган Д.Э.лар олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг