Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда ўн еттита машина ўзаро тўқнашиб кетди

Тошкентда ўн еттита машина ўзаро тўқнашиб кетди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ

Жорий йилнинг 12 январь куни соат 20:40 атрофида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Янги шаҳар кўчасида бир нечта автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

Унга кўра, 2 та Nexia 3, 2 та Nexia, 1 та Mercedes Benz, 1 та Best tune T 33, 1 та Damas, 5 та Matiz, 2 та Spark, 1 та Kia K 5, 1 та Volkswagen ва 1 та Isuzu юк машинаси, жами 17 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Ушбу ЙТҲ натижасида бир нафар ҳайдовчи ва йўловчи тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг