Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда номаълум шахслар арчаларни кесиб кетишди

Тошкентда номаълум шахслар арчаларни кесиб кетишди

Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги Шаҳристон метроси яқинидаги арчазор тунда арралаб кетилган.

Бугун, 15 декабр тонгида маҳаллий аҳоли ушбу ҳолатдан хабар топишган. Улар айбдорларни жиноий жавобгарликка тортиш кераклигини талаб қилишмоқда.

Ҳозирча ҳодиса юзасидан бирор расмий изоҳ берилгани йўқ.

Қайд этиш жоизки, аввалроқ айнан шу ҳудуд тадбиркор томонидан ўраб олинган эди. Аммо кейинроқ аҳоли ўзлари экиб ўстирган арчазорларни қайтариб олишга муваффақ бўлишганди. Уларни депутат ва экологлар қўллаб-қувватлашганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг