Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МЧЖ собиқ менеджери катта пулни талон-торож қилгани аниқланди

МЧЖ собиқ менеджери катта пулни талон-торож қилгани аниқланди

Фото: Xabar.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув  ўтказилган.

Унда «D.B» МЧЖ собиқ менеджери С.С. корхонанинг турли маркадаги бетон махсулотларини нақд пулга сотиб, сотувдан тушган 460,8 млн сўмни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб талон-торож қилганлиги ва ушбу маблағлар ҳисобидан «Spark» русумли автотранспорт воситасини сотиб олиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларини легаллаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг