Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда кучли шамол бўлиши кутилмоқда. Ҳокимлик аҳолини огоҳлантирди

Тошкентда кучли шамол бўлиши кутилмоқда. Ҳокимлик аҳолини огоҳлантирди

Фото:«Xabar.uz»

18 май куни пойтахтимизда кучли шамол бўлиши кутилмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлиги шу сабабдан аҳолига огоҳлантириш билан чиқди.

Кучли шамол дарахт ва уларнинг шохларини синиши, мустаҳкам ўрнатилмаган турли конструкцияларнинг жойидан қўзғалишига, шикастланишига сабаб бўлиб, унинг остида ва яқинида турган инсонлар ва автомобилларга зарар етказиши мумкин.

«Шу сабабли автомобилларингизни дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишингизни, кучли шамол кузатилганида кўчада ҳаракатланмаслигингизни, уйда қолишингизни сўраймиз»-, дейилади ҳокимлик хабарида.

Куни кеча эса Хоразмда кучли шамол уйларнинг томини учиргани хабар берилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг