Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда болаларни мунтазам қийнаб келган шахслар ушланди (фото)

Тошкентда болаларни мунтазам қийнаб келган шахслар ушланди (фото)

Сергели туманидаги хусусий уйлардан бирида яшовчи 37 ёшли О.А. ва унинг турмуш ўртоғи 35 ёшли М.А., тегишли рухсатсиз 15 нафар вояга етмаган болага диний адабиётлардан фойдаланган ҳолда дарс ўтишган. Воқеа жойидан диний адабиётлар ва мобил телефонлар топилиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан МЖтКнинг 241-моддасига (Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) асосан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Шунингдек, ҳолатни ўрганиш жараёнида, болаларга мунтазам равишда психологик ва жисмоний тазйиқ ўтказилгани маълум бўлган. Уларга нисбатан жисмоний куч ишлатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИО ходимлари томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Вояга етмаган болаларга етказилган тан жароҳатларининг оғирлигини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Барча ҳолатлар аниқлангунига қадар болалар Тошкент шаҳар ИИББнинг Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилиб, уларга психологик ва тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг