Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда аянчли ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда аянчли ЙТҲ содир бўлди

Бугун, 25 июль куни соат 00:30 атрофида Миробод тумани Шаҳрисабз кўчаси 38-уй қаршисида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳайдовчи 2005 йилда туғилган А.К. «Lacetti» автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги бетон устунга бориб урилган. ЙТҲ оқибатида А.К (ҳайдовчи) ва 2006 йилда туғилган Х.Х. (йўловчи) олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, автомашина ичида бўлган яна 3 нафар йўловчи: 2006 йилда туғилган А.И.; 2005 йилда туғилган З.И.; 2005 йилда туғилган Д.К. турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг