Тошкентда автобус, «Тико» ва скутер иштирокидаги ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди

29 апрель куни соат тахминан 19:40да Тошкентдаги Оҳангорон йўлида скутер, «Тико» автомашинаси ва 44-йўналишда ҳаракатланадиган автобус йўл транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада скутерни бошқариб кетаётган 34 ёшли А.А. воқеа жойида ҳалок бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Гувоҳларнинг ҳамда «Тико» ва автобус ҳайдовчиларининг сўзларига кўра, скутер светафорнинг тақиқловчи қизил чироғига тўхтаган «Тико» машинаси билан тўқнашган ва бошқарувни йўқотиб, ўнг томонида ҳаракатланиб келаётган автобусга бориб урилган.
ЙТҲнинг дастлабки сабаби: скутер ҳайдовчиси оралиқ масофага амал қилмаган.
«Азиз ҳайдовчилар! Йўлларда, айниқса, куннинг қоронғу вақтида эҳтиёт бўлинг, йўл қоидаларига риоя қилинг», дейилади ИИББ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter